2021 йил 30 июнь куни Ўзбекистоннинг Беларус, Россия ва Украинадаги Элчихоналари ҳамда Ўзбекистондаги ИТ-Парк ва резидент-компаниялари вакиллари иштирокида видеоконференция ўтказилди.
Тадбирда компаниялар ўз фаолияти тўғрисида маълумот ва потенциал хорижий мижозлар учун истиқболли таклифларни тақдим этишди.
Ўзбекистонда АКТ соҳасининг жадал ривожланаётганини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистоннинг дипломатик миссиялари ИТ-Парк билан ҳамкорликда ушбу компанияларга дастурий маҳсулотлари ва хизматларини хорижий бозорларда тарғиб (экспорт) қилишда амалий ёрдам беришга келишиб олинди.