Кеча Ўзбекистон мактабгача таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқуловнинг Беларусь таълим вазири ўринбосари Александр Кадлубай билан учрашуви бўлиб ўтди, деб бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.
Унинг якунлари бўйича мактабгача таълим соҳасида қўшма таълим дастурларни амалга ошириш ва мактабгача тарбия ҳамда мактабгача таълим муассасалари учун кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш юзасидан ўзаро келишувга эришилди.