8 ноябр 2021 йилда Элчихонада "Рандокс" европа копаниясининг МДҲ мамлакатларидаги ваколатли вакили бўлган "ГлобалГен" беларус компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистонда биочип технологиясидан фойдаланган ҳолда маҳсулот сифати ва хавфсизлиги соҳасида инновацион назорат тизимини жорий этиш, ушбу соҳада юқори малакали мутахассислар – ветеринарлар, лаборантлар ва бошқаларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш имкониятлари муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳани ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон томонидан салоҳиятли ҳамкор сифатида "ВМЖ" илмий-амалий корхонаси чиқмоқда.