Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 апрелдаги “Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-5098-сонли қарорига асосан, 2022 йил 21-25 май кунлари Бухоро шаҳрида Халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалини ўтказилиши режалаштирилган.
Мазкур тадбир тўғрисида батафсил маълумот олиш учун Фестифалнинг махсус расмий веб-саҳифаси www.zarfestival.uz ишга туширилди.
Ўзбек томони ушбу фестивалга соҳага яқин идоралар вакиллари, ҳунармандлар ва олимларни таклиф этади (иштирок этиш истагида бўлганлар веб-сахифа орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин).