Жорий йилнинг 7 декабрида Беларусда таҳсил олаётган ўзбекистонлик фаол талабалар билан Ўзбекистон тарихидаги муҳим саналар: 18 ноябрь – Ўзбекистон давлат байроғи; 8 декабрь – Ўзбекистон Конституцияси ҳамда 10 декабрь – Ўзбекистон Давлат мадҳияси қабул қилинган кунларга бағишланган “давра суҳбати” ташкил қилинди. Тадбир Давлат мадҳияси садолари билан бошланди ва Давлат рамзлари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги ҳамда халқимиз бош қўшиғининг тарихий аҳамияти, уларнинг халқимиз фаровонлиги ва Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлидаги ўрни ҳақидаги маълумотлар ва видеолавҳа тақдим этилди.