Yil boshidan buyon O‘zbekistonning qaysi hududlarida eng yuqori ishbilarmonlik faolligi kuzatildi (+infografika)

2023 йилнинг январь-февраль ойларидаги мониторинг натижаларига кўра, маҳсулотлар экспорти ҳажми 3,1 фоизга ошган, дея хабар беради “Иқтисодиёт таҳлили” журнали. Бу озиқ-овқат, саноат маҳсулотлари, кимё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг ўсиб бораётгани билан боғлиқ.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан экспорт ўсиши қуйидаги ҳудудларда кузатилди:
– Навоий вилояти (+129,0 %);
– Андижон вилояти (+46,9 %);
– Сирдарё вилояти (+43,9 %);
– Хоразм вилояти (+38,0 %);
– Қашқадарё вилояти (+10,4 %);
– Тошкент (+3,5 %).
Февраль ойида мамлакат солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,9 фоизга ошди. Солиқ тушумлари энг кўп ўсган ҳудудлар орасида:
– Жиззах вилояти (+39,5 %);
– Тошкент (+26,9 %);
– Тошкент вилояти (+25,7 %);
– Навоий вилояти (+23,4 %);
– Самарқанд вилояти (+22,3 %);
– Қорақалпоғистон Республикаси (+21,1 %);
– Андижон вилояти (+19,4 %).
Божхона тўловлари бўйича тушумлар 22,4 фоизга ошди. Бу, асосан, транспорт ускуналари ва унинг бутловчи қисмлари, техник жиҳозлар, электротехника ва унинг бутловчи қисмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, товарлар турлари бўйича импортнинг қарийб 26 фоизга ошгани билан боғлиқ.
Божхона тушумларининг энг катта ўсиши қуйидаги ҳудудларда кузатилди:
– Қорақалпоғистон Республикаси (+67,4 %);
– Сурхондарё вилояти (+47,3 %);
– Тошкент (+45,0 %);
– Самарқанд вилояти (+39,0 %);
– Тошкент вилояти (+25,9 %);
– Фарғона вилояти (+19,2 %);
– Жиззах вилояти (+16,0 %).
Тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 41,3 фоизга ошди. Ўсиш Жиззах (+122,6%), Сирдарё (+50,7 %), Хоразм (+45,9 %), Қашқадарё (+38,5 %) ва Тошкент шаҳрида (+74,9%) қайд этилди.
Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасида тузилган битимлар ҳажми 20,1 фоизга ошди. Ўсиш пахта толаси, буғдой уни, суюлтирилган газ, минерал ўғитлар, саноат уруғлари ва бошқа маҳсулотларни сотишни кўпайтириш ҳисобига таъминланди.
Ушбу кўрсаткичларнинг ўсиши қуйидаги ҳудудларда кузатилди:
– Сирдарё вилояти (+102,0 %);
– Қашқадарё вилояти (+72,4 %);
– Самарқанд вилояти (+55,1 %);
– Қорақалпоғистон Республикаси (+51,4 %);
– Сурхондарё вилояти (+46,8%);
– Тошкент (+6,9%).
1 январдан 28 февралгача бўлган даврда 15 404 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил этилди. Энг кўп Самарқанд (1391), Қашқадарё (1346), Фарғона (1340), Тошкент (1167), Хоразм (1059) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (3012) қайд этилган.