30 iyul har yili xalqaro do'stlik kuni sifatida keng nishonlanadi.

Ўзбекистон қадимдан дўстлик ва тинчлик, биродарлик ва қардошлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик ришталари улуғланган диёр сифатида жаҳонда шуҳрат қозонган. Ушбу қадриятларни янада юксалтириш, мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари ўртасида тотувликни мустаҳкамлаш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 30 июль санаси юртимизда Халқлар дўстлиги куни сифатида белгиланди ва кенг нишонланмоқда.
Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда Президентимизнинг Ўзбекистон халқига байрам табригини ўқиб эшиттирдим.
Давлатимиз раҳбарининг қутловида бугун дунёда ҳукм сураётган беқарор вазият шароитида мамлакатимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, тотувлик ва бирдамлик муҳитини янада мустаҳкамлашнинг аҳамияти тобора ортиб бораётгани алоҳида таъкидланган.
Қайд этилганидек, кўпмиллатли ва кўпмаданиятли жамиятни оқилона бошқариш соҳасида Ўзбекистон муҳим тажриба тўплади, бу борадаги фаолиятимиз дунё миқёсида катта қизиқиш уйғотмоқда. Мамлакатимизда миллатлар ва конфессиялар ўртасидаги тотувлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш сиёсати изчил давом эттирилади.
Бугунги тадбир доирасида "Халқлар дўстлиги" кўкрак нишонини топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди.