Хотира ва қадрлаш куни арафасида жаҳонга машҳур Брест қалъаси мудофаа музейига "Ғалаба боғи фалсафаси" китоб-альбоми топширилди, деб хабар берди "Дунё" АА мухбири.
Музей ҳудудида 1941 йил 22 июнь куни жангларда қатнашган 1048 нафар қалъа ҳимоячилари, шу жумладан ўзбекистонликлар дафн этилган.
Музей директори Александр Каркатадзе китобни қабул қилар экан, ҳимоячилар қони билан суғорилган бу сабрли замин аҳолиси фашизмга қарши курашда жон фидо қилган ўзбекистонликларни мудом эслаб, хотирасини абадий сақлашини алоҳида таъкидлади.
Беларусда Ўзбекистон Иккинчи жаҳон уруши йилларида юз минглаб қурбонлар бергани, эвакуация қилинганларни ўз бағрига олгани, умумий Ғалабага улкан ҳисса қўшганини яхши билишади.
Китоб-альбом ўтган йили ўнлаб мамлакатлардан 600 мингдан ортиқ киши келган музейга тақдим этилади.