Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Беларусь ташқи ишлар вазири Максим Риженков билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Беларусь Республикаси ташқи ишлар вазири Максим Риженков жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Мулоқотимиз чоғида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш, дипломатик алоқаларни янада фаоллаштириш ҳамда муҳим йўналишларда ўзаро манфаатли янги имкониятларни аниқлаш масалаларини муҳокама қилдик.
2025 йилга мўлжалланган кун тартибимиз бой бўлиб, халқларимиз манфаатларини таъминлашга қаратилган олий ва юқори даражадаги алмашинувлардан иборат".