Ўзбекистон ва Беларусь ТИВ раҳбарлари Бахтиёр Саидов ва Максим Риженков кеча биргаликда Ўзбекистон-Афғонистон чегараси ва "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонасига ташриф буюрдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
"Ҳамкасбим, Беларусь ташқи ишлар вазири Максим Риженков жаноблари билан биргаликда Ўзбекистон-Афғонистон чегараси ва "Термиз халқаро савдо маркази" эркин савдо зонасига ташриф буюрдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Бу ҳар йили 1,5 миллиондан ортиқ мижозларни жалб қиладиган замонавий савдо, меҳмонхона, тиббий, логистика ва таълим муассасаларига эга ноёб жой. Биз ушбу ҳудудга кўпроқ беларусь корхоналарини жалб қилиш имкониятларини ўрганиб чиқдик. Ўзбекистон Ҳукумати қўшниларимиз ва ҳамкорларимиз билан жадал иқтисодий алоқалар кўламини янада кенгайтириш тарафдори".