
Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Беларусь пойтахтидаги "МАЗ" очиқ акциядорлик жамиятида ишлаётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Элчихона вакиллари ватандошларимизнинг иш фаолияти билан яқиндан танишиб, уларларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди. Шунингдек, Беларусда бўлиш тартиби, мезбон мамлакат қонунчилигига риоя этиш каби ҳуқуқий масалаларда тегишли тавсиялар билдирилди.
Завод мутасаддилари билан Ўзбекистондан қўшимча ишчи кучини жалб қилиш юзасидан фикр алмашилди.