
Жорий йилнинг 8-10 октябрь кунлари Минск шаҳрида 49-Халқаро eнгил саноат маҳсулотларини улгуржи савдо кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Унда Беларусь, Россия, Ўзбекистон ва Хитой технология ва саноат ютуқлари намойиш этилмоқда. Шунингдек, махсус семинарлар доирасида кооперация ва сотув бозорларини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилиняпти.
Тадбир доирасида ташкил этилган бизнес-мулоқотда мамлакатимиз элчихона томонидан Ўзбекистон енгил саноатига бағишланган тақдимот ўтказилди.
Ўзбекистон стенди қоғоз, қоғоз конус, қувурлар ва картон бурчаклар ишлаб чиқарувчи "Germes Teks" компанияси томонидан тақдим этилди. Компания вакиллари беларуслик шериклар билан самарали музокаралар ўтказдилар.