Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги делегация ҳамда Ўзбекистоннинг Беларусдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Нуриддин Мамажонов Гродно вилоятига ташрифи доирасида Ивёв туманидаги "Trabi" коммунал қишлоқ хўжалиги унитар корхонасида бўлди.
Ташрифнинг асосий мақсади қишлоқ хўжалиги корхонасининг иқтисодий ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ўрганиш эди. Наманган вилояти инвесторлари чорвачилик комплексларини сотиб олиш имкониятини чуқур кўриб чиқмоқда.