Жорий йилнинг 19 март куни Минск шаҳрида Беларус давлат университети лицейи биносида Наврўз айёми муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Туркия ва Эрон давлатлари дипломатик ваколатхонлари, ҳамда Беларусда таҳсил олаётган ҳорижлик талабалар иштирокида ўтказилди. Унда 300га яқин иштирокчилар, жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.
Тадбир давомида Ўзбекистонлик талабаларимиз мусиқий ва шеърий чиқишлари хорижлик меҳмонларда Ўзбекистон санъати ва маданияти ҳақида илиқ таассурот қолдирди.
Шунингдек, тадбирда ўзбек халқ ҳунармандчилиги намуналари намойиш этилди ҳамда иштирокчиларга Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига оид турли тарғибот материаллари тарқатилди.
Бундан ташқари, Элчихона томонидан тадбир давомида Наврўз таомлари бўлган тўй оши, ҳалим, кўксомса ва бошқа миллий таомлар тайёрланиб, тадбир иштирокчиларга улашилди.