Жорий йилнинг 31 май - 3 июн кунлари Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Б.Атамурадов бошчилигидаги делегация Белоруссияга ташриф буюрди.
Ўзбекистон делегацияси Беларус агросаноат ҳафталиги (Минск вил., 2021й. 1-5 июн) доирасида ўтказилаётган "БЕЛАГРО-2021" халқаро ихтисослаштирилган кўргазмасида иштирок этмоқда.
Ташриф давомида БРнинг манфаатдор вазирлик, идора ва компаниялари (БР Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги, "Белплемзҳивобединение", "Минское племпредприятие" ва б.) билан бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистаонда зотдор чорваларни етиштириш, мутахассислар тайёрлаш, беларус технологиялари асосида чорва комплексини барпо этиш ва ветпрепаратлар ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама этилди.