EXHT DIIHB missiyasi: okrug va uchastka saylov komissiyalari tarkibiga qo'yilgan talablar yuksak xalqaro talablarga to'la mos

Бугун пойтахтимизда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Қайд этилганидек, сайловнинг қандай ўтиши кўп жиҳатларга, айниқса, участка сайлов комиссияси фаолиятига бевосита боғлиқ. Сайловга оид қонунлар самараси шу ерда юзага чиқади, мавжуд муаммолар шу ерда акс этади.
Президент сайловини ўтказиш бўйича тузилган участка сайлов комиссиялари таркибида фаолият юритаётган аъзоларнинг сифат кўрсаткичлари таҳлил қилинса, миллий сайлов тизимида изчиллик билан амалга оширилаётган кенг қамровли демократик ўзгаришлар бераётган ижобий самараларни кўриш мумкин.
Бу, аввало, жами 108 минг 399 аъзони бирлаштирган участка сайлов комиссиялари сафида аёлларнинг аввалги сайловлардагидан сезиларли даражада кўплигида кўринади. Агар 2019 йилда ўтган парламент сайловида участка сайлов комиссиялари таркибида 54,4 мингга яқин аёл фаолият юритган бўлса, жорий йилдаги Президент сайловида улар қарийб 2,5 мингтага кўп. Мазкур комиссиялар раисларининг 3827 нафари, раис ўринбосарларининг 4199 нафари, котибларининг эса 5745 нафари хотин-қизлардир. Участка сайлов комиссиялари таркибида ногиронлиги бўлган 1856 фуқаро иш олиб борди. Ахборот¬-коммуникация технологиялари бўйича мутахассислар эса аъзоларнинг 19 фоизини ташкил этади. Ушбу кўрсаткичлар сайлов ўтказиш бўйича округ ва участка сайлов комиссиялари таркибига қўйиладиган юксак халқаро талабларга тўла мосдир.
ЕХҲТ ДИИҲБ Миссияси: Сайловга юқори даражада тайёргарлик кўрилган
Бугун пойтахтимизда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда таъкидланганидек, 8 май куни Президентнинг “Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Мазкур фармон билан 2023 йил 9 июль куни муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилиши белгиланди. Сайлов кодексида Президент муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаган тақдирда сайлов Сайлов кодексига тўлиқ мувофиқ ҳолда икки ой ичида ўтказилиши белгилаб қўйилган. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади. Сайловга тайёргарлик миллий қонунчиликда назарда тутилган ташкилий ишлардан бошланади. Марказий сайлов комиссияси томонидан 2023 йил 10 майдан муддатидан илгари Президент сайлови бўйича сайлов кампаниясига старт берилди. Шу тариқа мамлакатда Президент сайлови эркин ва адолатли, очиқ ва ошкора тайёргарлик ишлари бошланди. Президент сайловини ўтказиш билан боғлиқ барча ишлар Марказий сайлов комиссияси ҳамда округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан Конституция, Сайлов кодекси, Марказий сайлов комиссияси қарорлари, шунингдек, календарь режага мувофиқ амалга оширилди.
Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирларнинг тартиби, босқичлари ва муддатлари ҳақидаги холис ахборотларни сайловчилар ва сиёсий партияларга белгиланган тартибда оммавий ахборот воситалари орқали тезкорлик билан етказиш таъминланди.
ЕХҲТ ДИИҲБ Миссияси: Фақат овоз бериш яширин
Бугун пойтахтимизда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ)нинг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Сайлов – демократия кўзгуси. Негаки, ҳар қандай мамлакатда очиқлик, ошкоралик, сўз эркинлиги, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига оид умумэътироф этилган кўплаб демократик тамойилларнинг амалда нечоғлиқ таъминлангани айнан сайлов жараёнида намоён бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш барча даражадаги сайлов комиссиялари фаолиятининг асосий принципларидандир. Президент сайловини 800 га яқин халқаро кузатувчи кузатиб борди. Улар орасида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Парламент ассамблеяси ҳамда Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти, Туркий давлатлар Парламент ассамблеяси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва МДҲ Парламентлараро ассамблеяси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти каби нуфузли халқаро тузилмалар ва дунёнинг 47 давлатидан ташриф буюрган кузатувчилар бор. Айни пайтда Президентликка номзод кўрсатган сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан 54 мингга яқин кузатувчи аккредитациядан ўтказилган. Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг аккредитациядан ўтган 1257 вакили сайлов жараёнларини ёритиб борди.
Сайлов участкаларини овоз беришга ҳозирлаш жараёнида кузатувчилар ва журналистлар учун махсус жой ажратилишига алоҳида эътибор қаратилди. Кузатувчилар овоз бериш жараёнини бемалол кузатишлари, ОАВ вакиллари бу жараённи ҳеч қандай тўсиқсиз ёритиб боришлари учун барча зарур шароитлар яратилди.
ЕХҲТ ДИИҲБ Миссияси: Озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларнинг ҳам ҳуқуқлари таъминланди
Бугун пойтахтимизда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда ҳудудларда бўлиб ўтган сайлов жараёнларининг хавфсиз ўтиши, қонунбузарликларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, шунингдек, жазони ижро этиш муассасаларида ташкил қилинган сайлов участкалари ҳақида ҳам сўз борди.
Қайд этиш лозимки, жорий йилда қонунчиликка киритилган ўзгаришларга асосан, аввалги сайловлардан фарқли равишда, жазони ижро этиш муассасаларида илк бор оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этгани учун жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳам бу йилги сайловда иштирок этди.
Мутасаддиларнинг таъкидлашича, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган 33 753 нафар шахс сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга. Уларнинг мазкур қонуний ҳуқуқини таъминлаш учун Марказий сайлов комиссияси билан келишилган ҳолда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида жами 48 та сайлов участкаси ташкил этилди. Ҳар бир маҳкумнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқи тўлиқ таъминланди.
Шунингдек, сайловолди кампанияси пайтида қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумлар билан номзодларнинг ишончли вакиллари иштирокида жами 272 та тадбир ташкил қилинди.
ЕХҲТ ДИИҲБ Миссияси: Сайлов – мамлакатнинг, миллатнинг имижи, обрўси
Бугун пойтахтимизда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Қайд этилганидек, сайловга тайёргарлик жараёнида ногиронлиги бўлган фуқароларнинг алоҳида эҳтиёжларига жиддий эътибор қаратилган. Бу муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида ҳам амалий ифодасини топди. Президент сайловини ташкил қилиш ва ўтказишда ногиронлиги бўлган фуқароларнинг ўз сайлов ҳуқуқларидан тенг, тўсқинликсиз фойдаланишини таъминлаш мақсадида сайлов участкалари биноларини ва овоз бериш хоналарини танлаш ҳамда жиҳозлашда миллий сайлов қонунчилигида белгиланган барча шарт¬шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ногиронлиги бўлган фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлашда қўшимча шарт¬-шароит ва имкониятлар яратишга доир масала Ўзбекистон Ногиронлар жамияти, Кўзи ожизлар жамияти, Карлар жамияти ва Ногиронлар ассоциациясидан вакилларниннг фикр ва мулоҳазалари инобатга олинган ҳолда ташкил этилди.
Хусусан, сайлов бюллетени брайль алифбосида кўп минг нусхада чоп этилди. Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи фуқаролар сайлов бюллетенида ўз хоҳиш¬иродасини мустақил ифода эта олиши учун ҳар бир сайлов участкаси трафарет билан таъминланди. Сайлов участкаларида ногиронлиги бўлган ва жисмоний имконияти чекланган шахслар учун махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабиналари жойлаштирилди. Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи сайловчилар учун оптик лупалар ҳамда ёриткичлар мавжуд бўлиши таъминланди. Марказий сайлов комиссияси мажлисларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз ва телеканаллар орқали сурдо таржимада бевосита кузатиб бориш имконияти яратилди.